"Ливерпуль" форварди Африканинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди (ФОТО)

Африканинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди.

Совринни "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане қўлга киритди.

Маълумот учун, Мане фаолиятида илк бор Африка қитъасида тенгсиз деб топилди.

Ўтган мавсум ва ундан олдингисида Маненинг жамоадоши Муҳаммад Салоҳ кетма-кет 2 бор ушбу мукофотга лойиқ деб топилган. Сенегаллик футболчи ҳар иккисида иккинчи ўрин билан кифойланган.

Унгача эса учинчи ўринни эгаллаган.

ENtLR7aXYAEBYqSENtLR7cXkAIg5Gl

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!