"Ливерпуль" ёзда "Норвич"нинг икки футболчисини сотиб олмоқчи
"Ливерпуль" клуби "Норвич"нинг 2 нафар футболчисини кўз остига олиб қўйди.
The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар чап қанот ҳимоячиси Жамал Льюис ва ярим ҳимоячи Эмилиано Буэндияни ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Улар ушбу икки футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади.
Маълумот учун, айни дамда Льюиснинг трансфер нархи 12 млн евро, Буэндияники эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар