"Ливерпуль"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди
"Ливерпуль" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд жамоанинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 25 ёшли футболчи февраль ойида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Жорий мавсум эса жами 40 та ўйин ўтказди ва уларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар