"Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди! (видео)

УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб баҳси доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида ПСЖни қабул қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароитида ўтган “Этихад”даги ўйин 2:0 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни ҳар иккала голни ҳам Риёд Махрез (11', 63') киритди. Икки ўйин натижасига кўра, 4:1 ҳисобида зафар қучган Хосеп Гвардиола жамоаси ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

“Манчестер Сити” ҳал қилувчи баҳсда “Челси” ва “Реал” Мадрид жамоалари жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!