Мане "Ливерпул"нинг бу мавсумдаги мақсадлари нималигини айтди

“Ливерпуль” клуби форварди Садио Мане жамоасининг мавсум давомидаги мақсадлари ҳақида гапирди.

“Биз премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Бу осон бўлмайди албатта, буни ҳаммамиз яхши тушунамиз. Лекин “Ливерпуль” сўнгги йилларда нималар қилаётганини кўриб турибсиз. Биз фақат охиригача курашишга ўзимизни мажбурлашимиз керак”, - дейди сенегаллик футболчи.

Маълумот учун, “Ливерпуль” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўриндаги жамоадан 13 очкога илгарилаб кетган ҳолда яққол пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!