Мане юбилей голини урди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садьо Мане АПЛ доирасидаги «Норвич» (1:0) га қарши ўйинга 60 дақиқада заҳирадан келиб қўшилди. 18 дақиқа ўтиб эса жамоасининг ягона, ғалаба голи муаллифи бўлди.

Сенегаллик ҳужумчи бу голи билан ўзининг Англиядаги голлари сонини 100тага етказиб олди.

У урган голларнинг 4дан уч қисми «Ливерпуль» фойдасига ҳизмат қилган.


Мане «Ливерпуль» либосини киймасидан олдин, икки йил давомида «Саутгемптон» жамоасида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!