Мбаппе қаерда ўйнашини шахсан Қатар амири ҳал қиладиган бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятида тез орада ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Маълумки, Килианнинг ўзи ПСЖ таклифини рад этган бўлса-да, мавсум охиригача Парижда қолмоқчи бўляпти, “Реал” эса уни шу ёзда трансфер қилмоқчи.

“Қироллик клуби” футболчининг агентлари билан алоқага чиққани йўқ ва ПСЖга ҳам расмий таклиф юборилмади.

Мадрид клуби президенти Флорентино Перес Килиан Мбаппе трансферини Париж клубининг ҳақиқий эгаси – Қатар амири Тамим бин Ҳамал Ал-Таний билан муҳокама қилмоқчи. Маълумотларга қараганда, Мбаппенинг келажаги бўйича қарорни фақат Ал-Таний қабул қилади.

Агар у трансферга розилик берса, Флорентино Перес расмиятчилик ишларини бошлашга буйруқ бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!