Мбаппенинг фикри ўзгардими?

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, футболчи Парижда яна бир йил қолишга қарор қилган. Бироқ у клуб билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказмаяпти.

Айтиш кераки, бундан аввалроқ 22 ёшли франциялик футболчи шу ёз "Реал"га ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳали ҳам Мбаппедан умидини узгани йўқ.

Килиан ўтган мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!