Месси ПСЖда қачон дебют қилади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси бугун бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида қачон ПСЖда дебют қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ростини айтсам, буни ҳатто билмайман ҳам. Мен ҳозиргина таътилдан қайтдим. Клуб вакиллари билан гаплашишдан бир кун олдин биз машғулотлар жараёнининг тафсилотларини муҳокама қилдик. Мен имкон қадар тезроқ дебют қилишга ҳаракат қиламан. Қачонки клуб мени тўлиқ тайёр деб ҳисобласа, мен ўшанда майдонга тушаман”, - деди 34 ёшли футболчи.

Аввалроқ, Лионель ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш нияти борлигини маълум қилганди.

Аргентиналик футболчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади. Шартномада ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш мумкинлиги ҳақида банд бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!