Месси қаерда?
"Барселона"ни тарк этган ҳужумчи Лионель Месси ҳали ҳам Барселона шаҳрида бўлиб турибди. У аввал хабар берилганидек, ПСЖ билан шартнома имзолаш учун Парижга кетгани йўқ.
"Месси ҳали ҳам Барселонада. У ўз уйида Суарес билан бирга. Ҳозирча, у ҳали Парижга учмаган, гарчи уни бугун кечқурун кўплаб ПСЖ мухлислари ва ОАВ ходимлари кутаётган бўлса-да", – дейилади La Sexta нашри хабарида.
Месси кеча ўзининг хайрлашув матбуот анжуманида иштирок этган эди.
Лео "Барса"ни эркин агент сифатида тарк этди. У ПСЖ билан "2+1" кўринишида шартнома имзолаши кутилмоқда.
Фикрлар