Неймар коронавирусга қарши эмланди

Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар коронавирусга қарши вакцина олди

"Шунча кутишдан кейин навбат менга келди. Қандай бахт! Умид қиламанки, ҳаёт иложи борича тезроқ нормал ҳолатга келади ва нафақат менинг мамлакатим Бразилия, балки бутун дунё коронавирусга қарши эмлаш имкониятига эга бўлади", - деди Неймар.

29 ёшли Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 27 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 16 та голга муаллифлик қилди.

ПСЖ 37 турдан сўнг Франция чемпионатида 79 очко билан 2-ўринда бормоқда. Парижликлар мавсумнинг сўнгги турини сафарда “Брест”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!