Неймар “Манчестер Сити”ни “синдирмоқчи”

УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали биринчи учрашувида ПСЖ ўз майдонида “Манчестер “Сити”га 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Парижликлар етакчиси Неймар жавоб ўйини олдидан бўлажак баҳс ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

- Биринчи ўринда, муҳим учрашувдан олдин яхшилаб дам олиш керак. Кейин бор эътиборни бўлажак тўқнашувга пухта тайёрланишга қаратамиз. “Манчестер Сити” билан жуда оғир ўйин бўлди. Биз турли статистика ва имкониятлар фоизини четга суриб қўйиб,  ўз кучимизга иношимиз шарт.

Парижликлар бизга ишонсин. Мен олдинда ўйнайман ва жангга биринчи кираман. Майдонда жон берсам ҳам, “Манчестер Сити”дан ўтиш учун бор имкониятимни ишга соламан, - деди Неймар.

“Манчестер Сити” ва ПСЖ ўртасидаги жавоб учрашуви 4 май куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!