Неймар ПСЖда қоладими? Барчаси аниқ бўлди (видео)

Жаҳон футболи юлдузи Неймар ПСЖ билан амалдаги шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи янги келишув бўйича йилига 30 млн евро маош олади. 29 ёшли футболчи парижликлар сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Бу вақт оралиғида у ўз ҳисобига 85 та гол ҳамда 51 та голли узатмаси ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Унинг бу мавсумдаси статистикаси 27 ўйинда 15 гол ва 10 ассистни ташкил этади. Аввалроқ, унга "Барселона", "Манчестер Сити" каби жамоалардан таклифлар борлиги айтилаётганди.

Неймар жорий мавсум клуби билан ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб келди. Франция чемпионатида эса, иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!