Неймар қайси жамоани танлаши Мессига боғлиқ бўлиб қолди

ПСЖ юлдузи Неймар бир неча бор клуб билан янги битим тузишга тайёр эканини билдирган бўлса-да, амалда келишувни расмийлаштиргани йўқ.

Бразилиялик ҳужумчи яна Лионель Месси билан бирга ўйнашни орзу қилмоқда. Шу боис, у келажакда қайси жамоада тўп тепиши аргентиналик футболчига боғлиқ. Агар Месси мавсум якунланганидан кейин Каталонияда қолишга қарор қилса, Неймар “Барселона”га қайтиш орзусини амалга оширади.

ПСЖ Мессига рад этиб бўлмайдиган шартнома таклиф қилган. Агар Лео парижликлар сафига ўтишга розилик берса, Неймар амалдаги шартномасини узайтиради.

Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириш ҳақидаги қарорини чемпионат якунланганидан кейин айтишини таъкидлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар