Одил Аҳмедов: Это′О эски келишмовчилик туфайли Роберто Карлосни жамоадан олиб ташлаган эди...

Ўзбекистон футболининг энг ёрқин намоёндаларидан бири Одил Аҳмедов Setanta Sports журналистларига берган интервьюсида Россия Премьер-лигаси вакили “Анжи”да жаҳон футболи юлдузлари – Роберто Карлос ва Самюэль Это′О билан бирга ўйнаган даврларини эсга олди.

Аҳмедов “Анжи”да 2011-2014 йиллари тўп тепган ва Россия футболидаги энг катта лойиҳаларидан бирида иштирок этган.

large

—  2011 йилги Осиё кубогидан кейин уч-тўртта жўяли таклифлар бўлди. Уларнинг катта қисми Саудия Арабистонидан. Охирги музокаралардан бири шахсан “Ан-Шабаб” хўжайини билан бўлди. Бир неча соатдан кейин шайх йилига 5 миллион евро таклиф қилди. У ерга боришдан отам қайтарди: “Ҳали Саудияда ўйнашга улгурасан”, - деди.

Мен Европада ўйнашни жуда хоҳлагандим. Агентларга аввал Россияда ўйнасам яхши бўлишини айтдим. Москванинг “Динамо” клубидан таклиф тушди. Кипрдаги йиғинга боришим учун виза олдим. Кетишимга уч кун қолганида агентим “Анжи” қизиқаётганини айтди. Бошида рад жавобини бердим.

Кейин и”Пахтакор” директори Самвел Бабаян Гаджи Гаджиев билан боғлаб берди. У клуб режаларини ва Роберто Карлосни олишганини айтди. Карлоснинг суратлари болалигимда хонамда турарди. Шунинг учун ҳам “Анжи”ни танладим. Туркиядаги йиғинда жамоага катта ўйинчилар қўшилди. Ўшанда лойиҳа жиддий эканини тушундим.

—  “Анжи”нинг нимаси юқори даражага лойиқ эмасди?

— Ҳаммаси зўр эди, фақат администраторлардан ташқари. Мисол учун, машғулотдан кейин кир кийимларни махсус саватга қўярдик, улар ювиларди ва қайта саватга солинарди. Биз ўзимиз формамизни қидирардик. Кейин “бавария”дан бир маъмурни олиб келишди ва у ҳаммасини тартибга солди. Машғулотга келасан, ҳамма нарса тахт, нимадир сўрасанг дарров топиб беради.

— “Анжи”да сизни нима кўпроқ ҳайратга солди?

— “Анжи” клуби президенти Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ “Бугатти” совға қилганида ичидан ҳақиқийсининг калити чиққан. Карлос – жуда оддий, самимий инсон. Ўзини тутишидан ҳеч ким уни жаҳон футболи афсонаси, демайди.  

— Игорь Денисов “Анжи”даги қоратанли ўйинчилар ҳақида турли гапларни айтган эди...

— Денисов —характери бор футболчи. Бир ўйиндан кейин Буссуфа ёки Диарра билан уришиб қолган. Жамоада шундан можаро бошланди. Кейинроқ бош мураббий Гус Хиддинк кетди, клуб ривожланишнинг бошқа йўлини танлагани ва истаганлар кетиши мумкинлигини айтишди.

Хиддинк обрўли мутахассис эди, лекин жамоада кўп нарсани Самюэль Это’О ҳал қиларди. У ғалаба қозониш, гол уришни истарди ва жамоа учун кўп яхши ишларни қилган.  Масалан, футболчилардан маъмурлар ва клубнинг бошқа ходимлари учун пул йиғиб, уларни муокофотлар эди.

Шунингдек, Это’О Мадриднинг “Реал”ида Роберто Карлос билан бўлган эски келишмовчилик туфайли уни жамоадан олиб ташлади. Бразилиялик футболчининг кетиши жамоа фойдасига ишлади. Ўшанда Карлоснинг ёши қирққа бориб қолганида ва аваалгидек ўйнолмасди.

large (1)

— 2022 йили “Анжи” клуби “ўлди”. Бу ҳақда эшитганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

— О, буни билмасдим. Шундай тарихга эга клуб йўқ бўлиб кетгани ачинарли. Доғистонда Россия Премьер-лигасида ўйнайдиган клуб бўлиши керак.

Шомуродов мавқеини бой берди, терма жамоамиз эса...

Ҳусановнинг “Ланс”даги дебют мавсуми қандай баҳоланди?

“Спартак”га Ўзбекистондан футболчи олишни айтишди!

Файзуллаевнинг бошқалардан устун томони айтилди

Араблар Шомуродовга эътибор қаратди...

Шомуродов ва Файзуллаевдан кейин ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни тавсия қилишди

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!