Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқадими? Бу борада Европада нима дейишяпти?

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

Миллий жамоамизнинг икки вакили – Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов Европанинг “топ-лигалари”да ўйнаётгани боис, Европадаги манбалар футболчиларимизнинг жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги курашига ҳам эътибор қаратмоқда.

Хусусан, испан тилидаги нуфузли манбалардан бири – ole.com.ar портали Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш йўлидаги устунликларига эътибор қаратди.

Sports.uz портали ушбу  мақолани ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола қилади.

- Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов етакчилигидаги Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқишни кўзлаяпти. Марказий Осиёнинг бу вакили сешанба куни ўзи учун тарихий бўлган йўлланмани қўлга киритиши мумкин.

2026 йилги мундиалнинг Осиё саралаш турнири кульминацион нуқтасига келди. Учта мезбон давлатдан ташқари, мусобақага йўл олган биринчи турма жамоа Япония бўлди. 25 март куни Осиё қитъанинг иккинчи вакили уммонортига бориш ҳуқуқини расмийлаштириши мумкин. Эрон ва Ўзбекистон тўқнашувидаги ғалаба ғолибни мундиалга яқинлаштиради, ҳатто томонларни дуранг ҳам қониқтиради.

Илгари футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида қатнашмаган марказий осиёликлар сешанба куни бу масалани муддатидан аввал ҳал қилиши мумкин. Бироқ бу бир неча омилларга боғлиқ бўлади.

Энг биринчиси ва асосийси – ўзбеклар Теҳронда мағлубиятга учрамаслиги керак. Улар саралаш мусобақасининг иккинчи босқичида буни бир бор уддалаган ва Эрондаги ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Ўзбеклар Теҳронда ғалаба қозонган тақдирда, ушбу баҳс билан бир кунда ўтказиладиган учрашувларда КХДР Бирлашган Араб Амирликларининг ҳамда Қирғизистон  Қатарнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслиги шарт. Гарчи араб терма жамоалари айни пайтда рақибларидан кучли ҳисобланса-да, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси вакиллари орасида кучли ҳисобланса-да, терма жамоанинг даражасини асосан икки буюк футболчи – Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродовнинг Европанинг топ-клубларида ўйнаётган юқорига кўтарди.  

Терма жамоа тарихидаги энг зўр тўпурар ва сардор ҳисобланган Элдор Шомуродов Италия чемпионатида “Рома” шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълум муддатни ижара асосийда бошқа клубларда ўтказган ҳужумчи жорий мавсумда тобора кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Хусусан, 2025 йил давомида у атиги учта учрашувни ўтказиб юборди холос.

21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар даврида Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити”га кўиб ўтгани унинг фаолиятида катта бурилиш ясади.

2023 йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида Аргентинага келган ҳимоячини аввал Франция чемпионатида “Ланс” ўйинларида ўзини кўрсатиб, Хосеп Гвардиола назарига тушди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида Шомуродов ва Ҳусанов тимсолида тажриба ва ёшлик шижоатининг уйғунлашгани ва улар ёрдамида маҳаллий юлдузларнинг ўз юрти байроғини Шимолий Америкада кўтариш орзуси бу терма жамоанини навбатдаги жаҳон чемпионати сюрпризига айлантириши кутилмоқда, - деб ёзмоқда ole.com.ar портали экспертлари.

Демак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва футболчиларининг фаолияти хориж мамлакатлари экспертлари диққат-марказида турибди. Ҳозирча, ҳаммаси йигитларнинг қўлида. Кўп нарса Эрондан қандай натижа билан қайтишимизга боғлиқ. Сўнгги икки ўйин – тўғридан тўғри рақобатчи ва таъқибчиларимиз ҳисобланган Қатар ва Бирлашган Амирликларига қарши ўтказилиши ҳам терма жамоамиз ўз тақдирини ўзи ҳал қилишидан далолат беради. Бизга эса, масала ечимини охирги учрашувга тақалмагани маъқул.

Шомуродовга Римдан кайфиятни кўтарадиган ажойиб янгилик!

Эрон билан тўқнашув олдидан Файзуллаевга қандай баҳо беришди?

Италияда Шомуродов ва Баҳодир Жалоловнинг кутилмаган учрашувига қандай муносабат билдиришди?

Легионеримиз фанатлар эътирозига яна жавоб берди

Легионеримиз – “Реал”га гол уриб ҳам ишсиз қолиш мумкин...

Ҳусановга яхши янгиликлар...

Шомуродов Раньеридан муҳим хабар кутяпти!

Шомуродов айбини ювишга тайёр!

Гвардиола Ҳусановдан нималар кутяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
24/03/2025 08:06
Узбекистонни омад тарк этмасин Темур эрон билан учрашувда купрок тез югурадиган ёш футболчилардан фойдаланиши керак
&
Адхамжон Низомов
24/03/2025 10:56
Галаба ёр булсин йигитлар,Ёруг юз билан,ЖЧ чиптаси билан кайтинглар.