"Пахтакор" - "Истиқлол": Ўзаро ўйинлар статистикаси қандай?

23 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионлари Тошкентда ўзаро тўқнаш келади.

"Истиқлол" клуби 2007 йил ташкил этилган. Қисқа муддат ичида ушбу жамоа тожик футболи гегемонига айланди. Ҳозирга қадар у 11 карра Тожикистон чемпиони, 9 марта Тожикистон Кубоги ва 10 карра Тожикистон Суперкубоги соҳибига айланди. Сўнгги 8 мавсумда ушбу жамоа чемпионликни бошқаларга бермасдан келмоқда.

"Пахтакор" эса "Қайрат" билан ўйиндан кейин Марказий Осиёнинг бошқа бир жамоаси билан майдонга тушади. Ушбу баҳс иккинчи даврага тайёргарлик жараёни доирасида охирги ўртоқлик ўйини саналади. "Пахтакор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги беллашув 23 июль, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
21/07/2023 17:35
Сарлавҳа ва хабар матни боғдан тоғдан бўлиб ётибди...
&
voxid tursunov
21/07/2023 21:53
Туґри . статистика йук.