Премьер-лига клуби легионеримиздан юз ўгирди
“Спартак”даги футболчимиз Остон Ўруновнинг фаолияти ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Яқинда москваликлар бир неча футболчилар, улар орасида ўзбекистонлик легионерга ҳам имконият берилмаслигини маълум қилди.
Ўруновга Осиё ва Россия жамоаларидан таклиф бўлаётган эди. Лекин ҳамюртимизнинг маоши катталиши трансферларга тўсқинлик қилди. Хусусан, “Навбаҳор” ҳам айнан маош туфайли Ўруновни ортга қайтара олмади.
Айрим манбалар Остон Ўрунов премьер-лига вакили “Химки” жамоасига ўтиши учун маошининг пасайтирилишига рози экани ҳақида ахборот тарқатди.
Бироқ, Москва вилояти жамоаси бу борада баёнот бериб, Остон Ўрунов трансферидан воз кечганини маълум қилди.
Ўрунов биз қизиққан футболчилар рўйхатида бор эди. Кейинчалик биз бу фикримиздан бутунлай қайтдик. Энди Ўрунов бизга керакли ўйинчилар рўйхатида йўқ, - деди “Химки” клуби кузатув кенгаши аъзоси Роман Тюришков.
21 ёшли футболчимизнинг “Спартак” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Айни пайтда ҳамюртимиз фаолиятини қаерда давом эттириши мавҳумлигича қолмоқда.
Остон Ўрунов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин профессионал ўйинчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик уни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз сафига қўшиб олганди.
Майдон марказида бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдодли футболчимиз 2020 йилнинг бошидан легионер мақомига эга. Остон Россия премьер-лигасида “Спартак” ва “Уфа” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Остон Ўзбекистон ва Россия клублари миқёсида турли мусобақаларда жами 111 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш марта ишғол қилган ва жамоадошларига бешта голли пас берган.
Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ўйинчилардан ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоасидаги дебютини 2019 йили 2 июнда нишонлаган. Қисқа танаффусдан кейин бош мураббий Сречко Катанец маҳоратли ярим ҳимоячини яна миллий терма жамоага қайтарди.
Ҳозирча, Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами еттита учрашувда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.
“Спартак” рўйхатида турган ўйинчимизнинг трансфер нархи сезиларли даражада пасайиб, бугунги кунда 700 минг еврони ташкил қилмоқда.
Легионеримизга Шомуродовнинг йўлини берсин!
Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!
“Рома” Шомуродов учун сўраётган янги нарх “Болонья”ни жумбушга келтирди!
“Рома”нинг бу ўйинчиси Шомуродовни чиқиштирмаяпти!
Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!
Шомуродов Россияга қайтадими?
“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!
Фикрлар