ПСЖ Месси сабаб Эйфель минорасини ижарага олди
ПСЖ клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг таништирув маросими учун Эйфель минорасидан фойдаланиши мумкин.
Париж клуби минорани 10 август, сешнаба куни учун ижарага олган. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, ПСЖ 2017 йилда “Барселона”нинг бошқа бир юлдуз футболчиси – Неймарни таништирувида ҳам айнан Эйфель минорасидан фойдаланган эди.
Аввалроқ Месси парижликлар билан "2 + 1" кўринишади шартнома имзолаши маълум бўлган эди.

Фикрлар