Шомуродов пенальтига сабабчи, лекин... Элдорнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Рома” А Сериянинг 29-турида ғалаба қозониб, асосий рақобатчиси “Аталанта”дан ўзиб кетиши кутилганди. Чунки бергамоликлар ўз ўйида “Женоа” билан дуранг ўйнаб қимматли очколарни бой берди.

Бироқ, “Удинезе” майдонида бўлган ўйинда Жозе Моуриньо шогирдлари сўнгги дақиқаларда Элдор Шомуродов сабаб ишлашган пенальти туфайлигина аламли мағлубиятдан қутилиб қолди – 1:1.

milan-roma-prognoz-na-match-serii-a-06-01-22_1641379454485572465_1

Италия футболини ёритиб келаётган calciomercato.com нашри мутахассислар ушбу баҳсда иштирок этган римлик футболчиларнинг ўйинига баҳо берди.

Руй Патрисио,  7 балл:

Португалиялик посбоннинг “Рома”ни очко қўлга киритишида хизмати катта бўлди. Ишончли ўйнаган Руй Патрисио ҳар икки бўлимда ҳам чиройли сейвлар намойиш қилиб, маҳорат кўрсата олди.

Жанлука Манчини, 6 балл:

“Рома” ҳимоясининг етакчиси ҳозир яхши формада эмас. Шунга қарамай, анча яхши ҳаракат қилди.

Крис Смоллинг,  6,5 балл:

Катта тажрибага эга бўлган англиялик ҳимоячи жуда фаол ўйнади. Смоллинг ҳаводаги курашларда бирор марта рақибга имкон қолдирмади.

Рожер Ибаньес, 5,5 балл:

“Удинезе” футболчиларини тўхтатишни ҳар доим ҳам уддалай олмади. Анча қийналишига тўҳри келди.

Рик Карсдорп, 6 балл:

Нисбатан яхши ўйнади ва 73-дақиқада ўз ўрнини Жордан Веретуга бўшатиб берди.

Сержиу Оливейра,  5,5 балл:

Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси томон бир марта хавфли зарба йўллади. Ўртани ушлаб туришга ҳаракат қилди. Унинг ўйини Моуриньони қониқтирмади.

Стефан Эл-Шаарави, 5,5 балл:

Иккинчи бўлимда Сержиу Оливейранинг ўрнига тушган ҳужумкор футболчи “РОма” ўйинини ўзгартира олмади. Ҳаракатларида қатъият етишмади.

Брайан Кристанте,  5,5 балл:

Асосий вақтини “Удинезе”нинг ярим ҳимоячилари билан курашга қаратди.

Никола Залевски,  5 балл:

Ишончли оқлай олмади. Деулофеу, Перейра ва Молинага ҳеч қандай қаршилик кўрмата олмади. Анча қийналди.

Феликс Афена-Гьян, 6 балл:

65-дақиқада Залвески ўрнига майдонга тушиб, аниқ зарба беришга ҳаракат қилди. Фаол кўринди.

Лоренцо Пеллегрини, 6 балл:

Муҳим вазиятда пенальтидан тўп киритди. Аввалги даражасига кўтарила олгани йўқ.

Николо Дзаньоло,  5,5 балл:

Жисмоний жиҳатдан  “Удинезе”  ҳимоячилари билан рақобатлаша олмади. Анча ҳаракат қилганига қарамай, мақсадига етиша олмади.

Тэмми Абрахам, 5 балл:

Рақиб ҳимоячиси Пабло Мари англиялик юлдузга ўйин бермади. Тўпга жуда кам тегинди.  65-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

6177507_1721_eldor_shomurodov

Элдор Шомуродов, 5,5 балл:

Ўйинга жуда бўш қўшилди. Қарши ҳужумларда самарасиз ўйнади. Шунга қарамай, жамоасини мағлубиятдан қутқарган пенальтига сабабчи бўлди.

Жозе Моуриньо,  5 балл:

“Рома”нинг ўйини кўзга ташланмади. Рақиб жамоа яхшироқ кўринди. Моуриньо қўлга киритилган бир очко учун дарвозабондан миннатдор бўлиши керак.

Шомуродов энг зўр жамоада ўйнаётган экан...

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо Россия чемпионатида яна футболчи олмоқчи

Моуриньо Шомуродовдан воз кечдими?

Франциянинг кучли жамоаси “Рома” ҳужумчисини аниқ сотиб олади! У ким экан?

“Рома” ҳужумчиларидан бирига янги жамоа қидира бошлади!

Умаровнинг узри ўтмади, жамоалар уни талашмоқда, лекин...

Можаро Умаровнинг Европадаги фаолиятига чек қўйиши мумкин!

Моуриньо “Витесс”га қарши тактика танлади. Унда Шомуродовга жой борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!