Тезкор! “Спартак” Москва ўзбек футболчисига харидор!

Россия Премьер-лигасининг энг номдор клубларидан ҳисобланган “Спартак” ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошевга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

RIAN_8229963.HR-pic_32ratio_900x600-900x600-1747

Бу ҳақда нуфузли спорт манбаларидан бири www.euro-football.ru сайти хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, “Спартак” айни пайтда маҳоратли чап қанот ҳимоячисини қидирмоқда. Чунки бу позицияда ўйнаб келган португалиялик Томаш Тавареш тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққае.

Айни пайтда москваликлар ҳали ИброҳимХалил Йўлдошев трансфери бўйича “Нижний Новгород” жамоасига мурожаат қилгани йўқ. Пойтахт клуби мутасаддилар трансфер имкониятларини ўрганишга киришган.

22 ёшли Иброҳим Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчи Ўзбекистон чемпионатида “Бунёдкор” жамоаси шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган.

“Пахтакор” ўз футболчисини 2021 йилнинг августида “Нижний Новгород” жамоасига трансфер қилди. Нуфузли  www.transfermarkt.world портали маълумотига кўра,  россияликлар ёш ўйинчи учун 250 минг евро миқдорида бадал пули тўлаган.

Ўтган мавсумда Иброҳимхалил Йўлдошев  жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири сифатида танилди.

Легионеримиз чемпионат давомида 28 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини удллашаш билан бирга ҳужумчиларга катта ёрдам берди. У ўз ҳисобига иккита гол ва битта ассист ёздириб қўйди.

Таъкидлаш жоизки, Иброҳимхалил Россия Премьер-лигасидаги биринчи голини дебют мавсумида айнан Москванинг “Спартак” жамоаси дарвозасига киритган эди. 2022 йилнинг 19 март куни бўлган баҳсда нижний новгородликлар қудратли рақиб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ва мезбонларнинг голини Иброҳимхалил киритганди.

Футбол мутахассислар ўша учрашувдан кейин “Спартак” скаутлари ўзбекистонлик футболчини кузатувга олганини таъкидлаган эди.

84d38be1774a90c45485fd0be7cd7aab

Иброҳимхалил Йўлдошевнинг легионер сифатида ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Бу унинг трансфер суммасига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кунда www.transfermarkt.world портали экспретлари ўзбекистонлик футболчини 900 минг еврога баҳолаяпти.

Йўлдошев майдонда чап қанотни тўлиқ ёпиши мумкин. Бундан ташқари тезкор ҳимоячи сифатида ўнг қанотда ҳам ўйнай олади.

Иброҳимхалил 2020 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ҳозиргача 17 та учрашувда майдонга тушган.  Ҳужумга қўшилишни ёқтирадиган ҳимоячимиз Малайзия дарвозасини ишғол қилиб, миллий терма жамоамиздаги голлари ҳисобини ҳам очгани эътиборга молик.

Йўлдошевнинг “Нижний Новгород” клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

“Рома” бўлмаса, “Милан”да ўйнайман!

Икарди ўрнига Шомуродов!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!