Тимур “Уфа”да ўйнайди
ЦСКА ҳужумчиси Тимур Жамалетдинов янги мавсумда “Уфа” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
23 ёшли футболчининг трансфери бўйича маълумотлар ошкор қилинмаяпти. Унинг москваликлар билан шартномаси якунланишига яна бир йил вақт бор эди.
Тимур “Локомотив” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2017 йили ЦСКАга кўчиб ўтганди. Охирги икки мавсумни ҳужумчи Польша чемпионати вакили “Лех” жамоасида ижарада ўтказди.
Фикрлар