Хавфли зарба берган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Элдор Шомуродов ўйнаётган “Кальяри” Италия А Серияси мусобақа жадвалида сўнгги поғонада қолди.

Еттинчи турда “Фиорентина” меҳмони бўлган сардинияликлар Флоренциядан учта тўп ўтказган ҳолда қайтиб келди.

Илк дақиқалардан ўйнаган Элдор Шомуродов танаффусдан кейин майдонга қайтмади. Шу куни “Кальяри” ҳимоячиларнинг бўш ўйини ва кутилмаган хатолари туфайли йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Учрашув таҳлилини қилган https://www.calciomercato.com сайти экспертлари “Кальяри” футболчиларининг ўйинини қўйидагича баҳолади.

Радунович 5:

Борис дарвозабон сифатида ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Биринчи ва учинчи голларда яхшироқ ўйнаш имконияти бор эди. Иккинчи голда уни айблаб бўлмайди.

225310466-206fe3f4-8430-4f7f-8f01-b1454c2c5fb7

Хацидиакос 6 :

Тезкор голлардан кейин рақиб ҳужумчиси Гонсалесга қарши ҳимояланишга қарши яхши ҳаракат қила бошлади.

Доссена 5:

Биринчи бўлим ўрталарида кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бу гол амалда “Фиорентина” ғалабасини таъминлади.

Витеска 5.5:

Биринчи голда бу ҳимоячининг ҳам етарли даражада айби бор. Кўпинчи рақиб ҳужумларини қайтаришда қийналди.

Дзаппа 6:

Биринчи бўлимни яхши ва фаол ўтказган кам сонли ўйинчилардан бири бўлди. Иккинчи бўлим ўрталарида толиқиб қолди ва ўрнини Алессандро ди Пардога бўшатиб берди.

Нандес 4.5:

Тезкор гол айбдорларидан бири. Ўйинда жуда кўп техник хатоларга йўл қўйди. Нандес жамоани ўз ортидан эргаштириши керак эди. Амалда майдондаги энг ёмон ўйинчи бўлди.

Макумбо 5.5:

Жуда содда ўйнади. Пасларни ўзига энг яқин турган жамоадошига узатиб, тўпдан тезроқ қутилиш пайида бўлди. Масъулиятни бўйнига олгиси келмади.

Дейола 5:

Биринчи бўлимда умуман кўринмади. Шу боис, Клаудио Раньери уни танаффусда алиштириб юборди. Ўрнига Прати тушди.

Прати 5.5:

Ўйин динамикасини ўзгартиришга интилди. Лекин ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади.

Аужелло 5:

Рақиб ҳужумчиси Гонсалесга қарши ўйнашда айнча қийналди. Иккинчи бўлимда вазиятни бироз ўнглаб олди.

Петанья 5.5:

Битта вазиятга эга бўлди, лекин бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди. Бошқа ўзини кўрсата олмади.

Шомуродов: 5.5:

Элдор биринчи бўлимда жуда хавфли зарба берди. Жамоадошларини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Бироқ етарли даражада ўзини кўрсата олмади ва танаффусда ўрнини Ористаниога бўшатиб берди.

dfDCF

Ористанио 6,5:

“Кальяри”га етишмаган сифатларни олиб кирди. Ористанио ўйинни жонлантирди. Жамоадошларига ҳужум уюштиришга ёрдам берди.

Раньери 5:

Жамоани етарли даражада тайёрлай олмагани кўриниб қолди. Эътиборга молик бирор ғояси борлиги кўринмади. Учрашув бошида иккита тўп ўтказиб юборган бўлса-да, жамоа ўйинида ўзгариш ясай олмади.

Хорижлик экспертлар Файзуллаевга тан бера бошлади

Файзуллаев Европага кетишга тайёрланяпти!

Легионерларимиз тарихий чемпионлик остонасида

Легионеримизнинг голи жамоасини чемпионликка яқинлаштирди, ўзи эса...

Легионеримиз қаҳрамонлар қаторида

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!