“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Барселона”га кўчиб ўтишга яқин турибди.

Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли босниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 4 йиллик шартнома имзолашга келишиб олган.

Энди “Ювентус” ва “Барселона” жамоалари ўзаро келишувга эришиши қолди холос. Каталонияликлар Пьяничнинг трансферига Иван Ракитични қўшиб бермоқчи.

Миралем Пьянич жорий мавсум “Ювентус” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)