Шомуродов гол урганидан кейин Моуриньо “Реал” ҳужумчисидан воз кечди!

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо талабига кўра, “Реал”дан ижарага олинган Борха Майораль билан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қиладиган бўлди.

Борха Майораль 2015 йилдан бери “Реал” футболчиси ҳисобланади. Истеъдодли ҳужумчи “Қироллик клуби”да 22 та учрашувда қатнашиб, учта гол урган ва бу натижа унинг асосий таркибга киритилишига камлик қилди. Борха 2016 йилдан бери ижарада юрибди. У Бундуслигада “Вольфсбург” шарафини ҳимоя қилиб, 19 та учрашувда бир жуфт тўп киритган. Кейин “Леванте”да 63 та ўйинда 11 та гол муаллифи бўлди.

2020 йили “Рома” сафига қўшилган футболчи ўтган мавсумда 10 та гол уриб, жамоа тўпурари бўлганди. Бироқ, Рим клубини Жозе Моуриньо қабул қилиб олгани, португалиялик мутахассис ҳужум чизиғига Элдор Шомуродов ва Тэмми Абоахамни олиб келгани боис, Майораль захирага ўтириб қолди.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

Моуриньо унга икки марта имкон берди. Дастлабкисида римликлар Конференциялар лигасида “Будё-Глимт”дан шармандали тарзда мағлуб бўлди ва ўша ўйинда майдонга тушган Борха Майораль ҳам танқид остида қолди.

Кейинги уринишда испан ҳужумчиси ўзини кўрсата олди, бироқ бу Моуриньони қониқтирмади. Умуман олганда, Майораль Моуриньо қўл остида жами 10 марта майдонга тушиб, атиги 246 дақиқа ўйнади холос. Бу вақт ичида биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

“Рома” 2021 йилдаги сўнгги учрашувида Элдор Шомуродов гол уриб, ички рақобатда Майоралдан фойдалироқ эканини яна бир карра исботлаб қўйди.

Вазият шунга етиб бордики, “бўрилар” 24 ёшли ҳужумчини 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди. Жозе Моуриньо клуб мутасаддиларига “Реал” тарбияланувчисининг хизматига эҳтиж йўқлигини маълум қилгани айтилмоқда.

Албатта, Борха Майораль ҳам ишсиз қолмайди. Жорий мавсумда жуда мазмунли ўйин кўрсатаётган “Фиорентина” испан ҳужумчисига харидор бўлмоқда. Чунки ёзги трансферлар вақтида флоренцияликларнинг асосий тўпурари Душан Влахович гранд клублардан бирига ўтиб кетишининг эҳтимоли жуда катта.

“Фиорентина” Влахович ўрнида айнан Борхани ўйнатмоқчи. Ҳозир клуб мутасаддилари ўйинчини январда ўз сафига қўшиб олиш бўйича “Реал” билан музокара олиб бормоқда. “Қироллик клуби” ҳам Майоралнинг “Рома” таркибига кира олмаётганидан безовта ва уни ўйин амалиёти берадиган клубга ўтиб кетиши тарафдори.

Бундан ташқари, испан ҳужумчисида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиш варианти ҳам бор. Анчадан бери “Кристал Пэлас” Майорални ўз сафига чорламоқда. “Фиорентина”дан фарқли равишда инглизлар ҳужумчи ижарага олмасдан, трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу вариант мадридликларга маъқул келяпти.

Майоралнинг “Реал” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

1635455368_mayoral5_2

Январда “Рома”дан кетиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати Борха Майораль билан чекланмайди. А Серия иштирокчиси “Кальяри” римликларнинг 19 ёшли ҳимоячиси Риккардо Калафьорини ижарага юборишни сўраяпти.

Улар пойтахтликларга ижара шартномаси бўйича расмий сўров юборган. Моуриньо таркибга тажрибали ўйинчиларни жалб қилмоқчи ва бу иш амалга ошса, Калафьори захирага михланиб қолади. Шу боис, чап қанот ҳимоячисининг ҳам қишки трансферлар вақтида клубдан кетиши эҳтимолга яқин.

Италиялик футбол жорий мавсумда 9 та учрашувда тўп тепди ва бир жуфт голли пас узатди. “Рома” уни қўйиб юборишга розилик бергани айтилмоқда.

Шунингдек, “Рома” раҳбарияти Моуриньо сўраётган футболчиларга жой очиш мақсадида асосий таркибга кира олмаётган яна бир ўйинчи – Брайан Рейнольдсни ҳам келаси ой ижарага жўнатиб юборади.

Америкалик ҳимоячи жорий мавсумда атиги уч марта майдонга тушди ва жами 90 дақиқа ҳаракат қилди. Римликлар уни 6,75 миллион еврога харид қилганди.

20 ёшли Брайанга Бельгия чемпионати грандларидан “БРюгге” ва Англия чемпионшипида ўйнаётган “Халл Сити” даъвогарлик қилмоқда.

0c31caf2176ec35d6eae0c985fe090b47bf23d34

Шомуродовнинг захирада ўтиргани ёмон алам қиляпти!

Шомуродовни кўпроқ ўйнатинг, мухлислар ҳақиқий футболдан баҳра олсин!

Жароҳатдаги Абрахам таркибдаги жойини гол урган Шомуродовга бермоқчи эмас!

Моуриньо кутмаган вазият: “Рома”нинг легионер ҳужумчиси январда кетади!

Россия клуби Ўруновни трансфер қилишга ўйланиб қолди!

Ўзбек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

 Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар