Полиция "Тоттенхэм" футболчисини қўлга олди

  • 16 январь, 2019, 15:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси ҳимоячиси Серж Орье полиция томонидан хибсга олди.

Tecno

Инглиз нашрлари тарқатган хабарга кўра 26 ёшли ивуарлик футболчи 13 январь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин қўлга олинган. У ўз уйида жисмоний куч ишлатиш ва зўравонликда гумонланмоқда. Аниқроғи, у ўз севгилисини калтаклаган бўлиши мумкин.

Орье бир неча соат хибсда ушлаб турилган, бироқ кейинчалик айби расман бўйнига қўйилмагач қўйиб юборилган.

Маълумот учун, Орье жорий мавсум “шпорлар” сафида 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!