"Тоттенхэм" "Ливерпуль" ҳужумчисига қизиқиб қолди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Ливерпуль" форварди Дивок Оригининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шпорлар” бир ярим ойга сафдан чиққан Харри Кейн ўрнига айнан бельгиялик футболчини муносиб кўришмоқда. Ўз навбатида Ориги ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ лондонликлар шунингдек "Барселона" вингери Малком ҳамда эркин агент ҳисобланган Жузеппе Россиларга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ориги жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!