Голга сабабчи бўлган Шомуродовнинг “Ювентус”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

А Сериянинг 12-турида “Кальяри” футболчилари Туринда “Ювентус” меҳмони бўлди. Клаудио Раньери шогирдлари чемпионлик учун курашаётган жамоага роппа-роса бир соат жиддий қаршилик кўрсатди. Кейин ўн дақиқа ичида кетма-кет иккита тўп ўтказиб юборди.

Элдор Шомуродов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шундан сўнг, “Кальяри” ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Сардинияликлар Туринда бир очкони қўлга  киритиш учун охиригача курашди. Бироқ мезбонлар бунга йўл қўймади.

GettyImages-Shomurodov-Cagliari-1000x600

Италия футболини ёритишга ихтисослашган https://www.tuttomercatoweb.com сайти “Кальяри” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Скаффет 6:

Дарвозабон яхши ўйнади. Иккинчи бўлим бошида Федерико Кьезанинг хавфли зарбасини бартараф қилди. Бироқ иккита гол киритилган вазиятда жамоасини қутқара олмади.

Дзаппа 6:

Анча фаол ўйнади. “Ювентус” вакили Костичга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Доссена 6,5:

Бир соат давомида рақиб ҳужумчиларини бехато ёпди. Лекин 60-дақиқада гол урган Глейсон Бремерга тўсқинлик қила олмади. 75-дақиқада бурчак забасидан кейин боши билан гол уриб, айбини ювди.

Голданига 6:

Ўйин давомида Голданига “Ювентус” футболчиларига жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ стандарт вазиятларда туринликларга бас келолмади.

Аужелло 6:

Асосан рақиб футболчиси Андреа Камбьясони ёпиш билан овора бўлди.

Макумбо 5,5:

Тўпни яхши назорат қила олмади. Майдон марказида тўпни кўп йўқотди.

Прати 5,5:

Туринликлар босими остида қолиб кетди. Айрим ҳолатларда рақибга имкониятни бой бериб қўйди.

Янкто 6:

Асосан ўнг қанотдаги устунликни таъминлашга ҳаракат қилди.

Виола 6,5:

 Тезкор ва куттлмаган ҳаракатлари билан “Ювентус” футболчиларини анча қийнаб қўйди. 67-дақиқада ўрини Ористаниога бўшатиб берди.

Ористанио 6:

Жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилди.

Лувумбо 5.5:

Ҳар доимгидек тезкор ҳаракатлари билан рақиб дарвозасига хавф солишга уринди. Аммо унинг бу усули “Юқентус”га қарши иш бермади. Натижада ўрнини 71-дақиқада Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

Шомуродов 6:

Ўзбек ҳужумчисининг ўйинга қўшилгани ҳужумкорликни оширди. Шомуродов “Кальяри”нинг жавоб голи урилган вазиятда бурчак зарбаси ишлаб олди. Жамоасини мағлубиятдан қутқариш учун фаол ҳаракат қилди. Бир неча марта тезкор қарши ҳужумлар уюштирди.

Петанья 6,5:

Биринчи бўлимда ҳужум чизиғида ранг-барангликни таъминлаб берди. Лекин учрашувни охиригача ўтказа олмади. Мураббийлар штаби иккинчи бўлимда Андреа ўрнига Лападулани майдонга туширди.

Лападула 6:

Ўтган мавсум тўпурари курашга яхши қўшилди. Лекин унга гол уриш учун тўп оширадиган ўйинчи топилмади.

Раньери 6:

Клаудио Раньери шогирдлари бир соат давомида кучли рақиб босимига туриб берди. Иккита гол ўтказганига қарамай, “Кальяри” вакиллари охиригача курашди. Раньери жамоа ўйинини кучайтирган ўзгаришлар қила олди.

WEB365_20231110110354727_82775016275dbe230ee3653f850aa129-min

“Кальяри” футболчилари 13-тур учрашувини 26 ноябрь куни ўтказади. Раньери шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида “Монца” жамоасини қабул қилади.

Файзуллаевни 30 миллион еврога сотинглар...

Файзуллаев бўлмаганида ҳужумчиларимиз тўп келишини кутиб ўтирарди...

Файзуллаевни олиб кетишади! ЦСКА мухлислари Аббос ҳақида яна нималар деяпти?

Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!

Легионерларимиз муҳтожларга овқат тарқатди (фото)

Файзуллаевнинг кучига Европага ўтганида баҳо берамиз!

Шомуродовни Италияда мен кашф қилганман, ҳали Элдорнинг ёрдами катта бўлади!

Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди

Файзуллаев, қўрқмай босавер!

Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?

Шомуродов энг охирида, Ҳусанов эса йўқ!

Файзуллаев ўзбек футболининг кучли жиҳатини айтди

Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!