Италия кубоги.

Кеча Европанинг бир қатор мамлакатларида кубок баҳслари бўлиб ўтди. 

Ҳусусан, Италия кубоги 1/8 финал босқичида Миланнинг "Интер" клуби  мамлакат 3-двизиони иштирокчиси ҳисобланган "Порденоне" клубига қарши кураш олиб борди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмагач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад "нерадзуррилар"га кулиб боқди.

“Интер” – “Порденоне” 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 5:4

12 декабрь «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

“Интер” – Паделли, Шкриньяр, Нагатомо, Раноккия, Жоау Канселу, Гальярдини, Весино, Далберт (Икарди, 80), Пинамонти (Брозович, 46), Эдер, Карамо (Перишич, 68).

“Порденоне” – Перилли, Формикони, Бассоли, Нундзелла (Пароди, 117), Стефани, Бурраи, Angel (Де Агостни 80), Лулли, Magnaghi, Берреттони (Чурриа, 97), Мизурака.

Огоҳлантиришлар: Перилли (94).