“Ланс” Чемпионлар лигасига рўйхатни эълон қилди. Ҳусанов борми?

Ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаб, Франция вице-чемпиони бўлган “Ланс” узоқ танаффусдан сўнг жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Француз клуби қуръа натижасига кўра, “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида жиддий рақибларга тўқнаш келган.   

744c69f5762c1dcec025e4ef39af06d5

“Ланс” турнирнинг В гуруҳида ўзига ўхшаган вице-чемпионлар Англиянинг “Арсенал”, Нидерландиянинг “ПСВ Эйндховен” ҳамда Европа лигасининг ғолиби – Испаниянинг “Севилья” жамоалари билан куч синашади.

Лансликлар нуфузли мусобақада иштирок этадиган 25 нафар футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.

Мураббийлар штаби ёзда олинган янги ўйинчилардан икки нафарини бу рўйхатга киритмади. Нидерландиялик ярим ҳимоячи Стейн Шпирингс  Лига 1 ўйинларида мунтазам иштирок этаётган бўлса-да, Чемпионлар лигасида қатнашмайди.

Бундан ташқари, колумбиялик легионер Оскар Кортес ҳам мураббийлар танловидан тушиб қолди. У ҳам бор эътиборини миллий чемпионатга қаратади.

Шунингдек, ҳали жароҳатидан қутилмаган ярим ҳимоячи Жимми Кабо ҳамда дарвозабон Вилкер Фариньес ҳам Чемпионлар лигасидан қуруқ қолди.

“Ланс” раҳбарияти қайдномага ҳали 20га тўлмаган ёш ўйинчиларни киритгани футбол экспертларининг эътиборини тортди. 19 ёшли марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов, 17 ёшли ярим ҳимоячи Фоде Силла, 18 яшар ҳужумкор футболчи Аянда Сишуба Европанинг энг нуфузли турнирида қатнашади.

25 нафар футболчидан иборат якуний таркиб қуйидаги кўринишда бўлди:

Дарвозабонлар:

Жан-Луи Лека, Брис Самба, Янник Пандор.

Ҳимоячилар:

Рубен Агилар, Дейвер Мачадо, Кевин Дансо, Факундо Медина, Фету Мауасса, Массадио Хайдара, Жонатан Градит, Абдуқодир Ҳусанов, Пшемислав Франковски.

Ярим ҳимоячилар:

Салис Абдул Самед, Перейра да Коста, Анди Диуф, Нил Ал-Айнауи, Нампали Менди, Адриен Томассон, Фоде Силла.

Ҳужумчилар:

Флориан  Сотока, Элье Вахи, Анжелот Фульжини, Уэсли Саид,Морган Гилавоги, Аянда Сишуба.

366373243_774953917971211_6387193316318496386_n

“Ланс” футболчилари гуруҳ босқичининг илк турини 20 сентябрь куни Испанияда “Севилья”га қарши ўтказади. Ўз майдонидаги биринчи учрашувда 3 октябрь куни “Арсенал”ни қабул қилади.

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 12 декабрь куни якунланади.

“Ланс” Ҳусановни қўйиб юборади

“Кальяри”: Шомуродов ортга қайтади!

Ўзбек футболчилари машҳур дарвозабонни бездириб қўйди

Ўзбекистоннинг голлари мексикаликларни қаттиқ хавотирга солиб қўйди

“Барса” юлдузи нега Мессининг эмас, Шомуродовнинг севимли рақамини танлади?

Шомуродовга ёрдам керак!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bohodir Solihov
14/09/2023 13:33
Иншааллоҳ майдонда ҳам кўрамиз