"Манчестер Юнайтед" юлдузи катта пулга сотилмаган

“Ювентус” бир йил муқаддам “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мэйсон Гринвуд ва унинг оиласи ҳаётини ўзгартириб юборадиган таклиф билдиргани ошкор бўлди.

Лекин ёш футболчи туринликларнинг таклифини қабул қилмаган ва кейинчалик Манчестер клуби билан янги шартнома тузишга эришган. Лекин Гринвуднинг ҳозирги маоши “Ювентус” таклиф қилган суммадан анча камлиги айтилмоқда.

Шундай бўлса-да, Мэйсон “Манчестер Юнаййтед”да ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Жорий мавсумда 26 та учрашувда саккизга гол урган футболчи асосий таркибдан муқим жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!