Мане: Агар "Ливерпуль" чемпион бўлмаса, буни тўғри тушунаман

"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане Англия премьер-лигасининг коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ливерпуль” 29-турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган “Манчестер Сити”дан нақд 25 очкога илгарилаб кетганини ҳам эслатиб ўтиш лозим.

“Мен ғалаба қозонишни ва соврин ютишни хоҳлайман. Аммо, ҳозирги вазиятни тушунаман ва нима бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай қарорни қабул қиламан. Ҳа, “Ливерпуль” чемпион бўлмаса, буни қабул қилиш қийин. Аммо, ҳозир бутун дунё қийин аҳволда. Ўзимга келадиган бўлсак, чемпион бўлиш - менинг орзуим ва мен буни бу йил содир бўлишини хоҳлайман. Агар бу содир бўлмаса ҳам, тўғри тушунаман ва келгуси мавсумда чемпион бўлишга умид қиламан”, - дейди Мане.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!