Ўринбоевнинг “Брентфорд”даги дебют ўйини қандай баҳоланди?

Ўзбек футболчилари ҳам секин-аста Европанинг кучли бешлик лигалари жамоаларидан ўз ўринларни топмоқда. Италияда Элдор Шомуродов бой тажриба тўплаб бўлган ва уни Европада яхши танишади.

Ўтган ёзда Франция чемпионатига йўл олган “Ланс”даги вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам Лига 1, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида иштирок этиб, мухлису мутахассислар эътиборини қозонмоқда.

“Пахтакор” тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев эса, қишки трансферлар ойнаси ёпилиш арафасида Англиянинг “Брентфорд” клубига ижарага юборилди. “Брентфорд”нинг ёшлар жамоасидан жой олган 18 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг ижара муддатидаги асосий вазифаси англиялик мураббийлар ишончини қозониш ҳисобланади.

Mukhammad_Urinboev_signing_pic_ifm9ik

Муҳаммадали “Брентфорд Б” жамоасининг “Рединг U-21” футболчиларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувини бошланғич таркибда бошлади. “Брендфорд” клубининг расмий brentfordfc.com сайти ушбу ўйин бўйича ҳисоботни тақдим этди ва унда ўзбек футболчисининг фаол ўйнагани алоҳида тилга олинган.

Sports.uz портали мазкур учрашув ҳисоботининг Муҳаммадали Ўринбоевнинг ўйини ҳақидаги маълумотларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.

- Янги ўйинчи Муҳаммадали Ўринбоев илк бор “Брентфорд”  либосида майдонга тушиб, қарийб бир соат давомида майдон марказида кучли ўйин намойиш қилди.

Беллашувда ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш қилди, тўпга эгалик қилишга ва ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга ҳаракат қилди.

“Брентфорд” гол уриш учун энг вазиятга 16-дақиқада эга бўлди. Ченс Хэдменнинг бурчак зарбасидан сўнг Ўринбоев йўллаган зарба дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

Муҳаммадали Ўринбоев “Брентфорд”даги илк ўйинида ўзига берилган вақтдан максимал даражада унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб, жамоадошларига рақиб дарвозаси ёнида қулай вазиятлар яратиб берди, унинг ижросидаги жарима ва бурчак тўплари анча хавфли анча кўриниш олди.

38-дақиқада Ўринбоевнинг аниқ пасидан кейин Эшли Хэй қулай вазиятдан фойдалана олмади, иккинси вазиятда рақиб дарвозабони зарбани қайтариб қолди.

Муҳаммадали 59-дақиқада ўз ўрнини Лисбига бўшатиб берди. Айнан мана шу футболчи ўйиндаги ҳисобни очди. Бироқ, беллашувнинг 88-дақиқасида ҳисобни тенглаштирган “Рединг”, баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди – 1:2, - деб ёзди brentfordfc.com сайти.

20240204_195004_1

Муҳаммадали Ўринбоев “Пахтакор”нинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳужумкор футболчи Ўзбекистон Суперлигаси, Осиё Чемпионлар лигаси ва мамлакат кубогида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Шунингдек, у Ўзбекистон U-18 терма жамоаси сафида олтита ўйинда майдонга тушиб, Россия U-21 терма жамоаси дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Ўринбоевнинг “Брентфорд” билан ижара шартномаси жорий йилнинг 30 июнигача давом этади. Трансферларга ихтисослашган  transfermarkt.world  портали 18 ёшли футболчимизни 200 минг еврога баҳолаган.

Шомуродов фаолиятида ҳали бунақаси бўлмаган!

Франциялик футболчилар Абдуқодир Ҳусановга қандай баҳо беряпти?

Раньери савол-жавобни Шомуродовдан бошлади!

Шацких Англияга ўтмаган, Шомуродов Италияни танлади, Файзуллаев эса...

Ўзбекистонда яна хорижга кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борми?

Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида порлашни кўзлаяпти

Ўзбек клубига ютқазган футболчи катта ваъда бериб қўйди

Легионеримиз гол урди

Ўзбек ҳужумчисини Премьер-лига клуби ўз сафига қўшиб олди

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

“Навбаҳор”да ишлаган мураббий Файзуллаевни “Бавария”га ўтказиш йўлини айтди

Осиё кубоги футболчиларимизга янги жамоаларга йўл очди

Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имконияти борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rasul M
24/02/2024 15:51
Mana shunaqa jamoalarga borgan yaxshi xa deb Bavariya demasdan
Pardayev Shavkat
24/02/2024 12:13
“Брентфорд” гол уриш учун энг вазиятга 16-дақиқада эга бўлди.