Сардор Рашидов "Пахтакор"ни тарк этдими?

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" аъзоси Сардор Рашидов жамоани тарк этгани борасида маълумотлар тарқалди. Аммо футболчи ҳозирча, "шерлар" билан бирга.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати 14-15 июль кунги жамоанинг машғулотидан фотоларни расмий телеграм каналига жойлаштирди. Унда Рашидов ҳам борлигини кўриш мумкин.

photo_2021-07-14_12-16-43

"Пахтакор" 14 июль куни Қибрайдаги машғулотидан

photo_2021-07-15_19-39-55

"Пахтакор" 15 июль куни Қибрайдаги машғулотидан

Ўз навбатида, Сардор Рашидов фаолиятини яна Қатарда давом эттириши мумкин. Ҳамюртимизга Қатар клубларидан қизиқишлар бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
16/07/2021 23:58
ЭҲ САРДОР ВАҚТИДА ЕВРОПАДА КЕТГАНИДАМИДИ...