Шомуродовнинг устози энг кўп маош олмоқда ёхуд Моуриньога хунук хабар!

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг аксарияти Элдор Шомуродов ва “Рома”га мухлислик қилаётганини инобатга олиб, ушбу клубга оид хабар ва янгиликларни эътиборинга ҳавола қилишда давом этамиз.

Моуриньо ва Аллегри ҳаммадан кўп маош олмоқда

Calcio e Finaza портали А Серияда ишлаётган бош мураббийларнинг олаётган маоши бўйича ўзига хос рейтинг шакллантирди. Унга кўра, энг кўп маош олувчи мураббийлар рейтингини “Рома” устози Жозе Моуриньо” ва “Ювентус”ни бошқараётган Массимилиано Аллегри олмоқда. Бу икки мутахассис солиқларни чиқариб ҳисоблаганда қўлига ҳар йили 7 миллион евродан маблағ олади.

111_3116

Рейтинг қуйидагича кўринишга эга:

 

1-2.Массимилиано Аллегри (“Ювентус”) – 7 миллион евро;

 

1-2. Жозе Моуринью (“Рома”) – 7 миллион евро;

 

  1. Симоне Индзаги (“Интер”) – 4 миллион евро;

 

4-5. Маурицио Сарри (“Лацио”) – 3 миллион евро;

 

4-5. Лучано Спаллетти (“Наполи”) – 3 миллион евро;

 

  1. Жан Пьеро Гасперини (“Аталанта”) – 2,2 миллион евро;

 

7-9. Стефано Пиоли (“Милан”) – 2 миллион евро;

 

7-9. Синиша Михайлович (“Болонья”) – 2 миллион евро;

 

7.9. Иван Юрич (“Торино”) – 2 миллион евро;

 

  1. Винченцо Итальяно (“Фиорентина”) – 1,2 миллион евро;

 

  1. Вальтер Мадзарри (“Кальяри”) – 1 миллион евро;

 

  1. Давиде Баллардини (“Женоа”) – 900 минг евро;

 

  1. Алессио Дионизи (“Сассуоло”) – 850 минг евро;

 

  1. Роберто Д′Аверса (“Сампдория”) – 750 минг евро;

 

  1. Тиаго Мотта (“Специя”) – 700 минг евро;

 

  1. Лука Готти (“Удинезе”) – 600 минг евро;

 

17-18. Паоло Дзанетти (“Венеция”) – 500 минг евро;

 

17-18. Аурелио Андреаццоли (“Эмполи”) – 500  минг евро.

Моуриньо кутаётган футболчини Аллегри чақиряпти

Жозе Моуриньо Римга келганидан бери ўз жамоасида кўришни истаётган Денис Закария рақиб жамоа – “Ювентус”га ўтиб кетиши мумкин.

“Рома” мутасаддилари швейцариялик футболчининг ёзда эркин агентга айланишини кутмоқчи эмас ва январда уни қўйиб юбориш учун Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сига 5 миллион евро таклиф қилган.

Закариянинг ўзига 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома ва йилига 3,5 миллион евро маош берилади. Ҳозирча, футболчи ҳам, клуб ҳам римликлар таклифига жавоб бергани йўқ. Аксинча, улар “Ювентус” вариантини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

1578394792_zakar_1

“Рома”да ўрним йўқ эди

Хавьер Пасторе Рим клубига Жозе Моуриньо келганидан кейин ўзига янги иш жойи қидиришга мажбур бўлганди. Аргентиналик юлдуз “Эльче” сафига қўшилди.

Пасторе журналистларга берган интервьюсида Римдан кетиб тўғри қилганини айтди.

- Мен Италияда уч йил юрдим. У ерда ўзимни кўрсатиш имкони бўлмади. Ҳозир “Эльче”да бахтиёрман. Римда ўзимга бўлган ишончни йўқотиб қўйдим, лекин таслим бўлганим йўқ, - деди Хавьер Пасторе.

Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда янги жамоаси сафида олтита учрашувда майдонга тушди.

пасторе

Моуриньога хунук хабар: У кутган ўйинчи бу йил майдонга қайтмайди

“Рома”нинг етакчи ҳимоячиси Леонардо Спинаццола ёзда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этиб оғир жароҳат олди.

Оёғини операция қилдирган футболчининг ўзи ноябрь ойида майдонга қайтишини бир неча бор таъкидлаган эди. Жозе Моуриньо бу ўйинчини интизорлик билан кутаётган эди. Чунки Спинаццола жамоанинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этишга қодир ўйинчи ҳисобланади.

Бироқ, футболчини даволаётган шифокор Лассе Лепайнен португалиялик мутахассисга ёқмайдиган хулоса берди.

Шифокорнинг айтишича, Спинаццола жароҳати ва унинг асоратларидан бутунлай қутилиши ва яна 100 фоиз куч билан ўйнаши мумкин. Ёмон томони шундаки, бу имкониятга эга бўлиш учун футболчи яна бир неча ой футболдан узоқ юриши керак.

Лассе Лепайнен бу турдаги жароҳатлардан тўлиқ фориғ бўлиш учун камида олти ой даволаниш кераклигини таъкидламоқда. Спинаццола энг тез тузалган тақдирда ҳам январь ойида майдонга қайтиши мумкин.

Табиийки, бу хулоса ўйинга қўшилишга ошиқаётган футболчининг ўзига ҳам, ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишга шошилаётган Моуриньога ҳам ёқмади.

h_57038770

Яхшибоев бугун Чемпионлар лигасида “Интер”га қарши ўйнайдими? Саволга бош мураббий аниқ жавоб берди!

Мағлубиятлардан чарчаган “Рома” супертрансферларни амалга оширади!

Ўрунов зўр ўйнай бошлади. Уни “Спартак”дан сотиб олишадими?

Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
03/11/2021 23:56
Элдорни асосийга тушрмаса олган оладиган 7 милиони тешиб чиқсин бу Маурино кунтени. Жалаб, юбан ҳароми Жозе Маур илоҳим ўша Қора таппи Абраҳам билан қўшмазор бўллл...

Минбар

Барча блоглар