Францияда Ҳусанов ҳақида яхши гаплар бўляпти

Chery Tigo 7 PRO

Франция чемпионатидаги биринчи ўзбек футболчиси – Абдуқодир Ҳусанов бешинчи турга келиб, Лига 1да дебютини нишонлади.

“Ланс” бош мураббийи Франк Хейз асосий марказий ҳимоячилар – Факундо Медина дисквалификацияга учрагани ҳамда Массадио Хайдарани жароҳати безовта қилгани олгани боис, “Мец”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановни бошланғич таркибда майдонга туширди.

5443818

Учрашувда лансликлар ўз мухлислари кўз ўнгида  меҳмонларга кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бироқ “Ланс” мухлислари шу куни ўзлари учун янги номни кашф қилди. 72 дақиқа ҳаракат қилган Абдуқодир шу куни майдондаги энг зўр ўйинчилардан бири бўлди.

Франция футболини ёритаётган манбаларнинг аксарияти “Ланс” таркибида энг яхши ўйинчи 19 ёшли ўзбек футболчиси бўлганини ёзмоқда. Ҳусанов ёш бўлиши ва кучли бешлик чемпионатларида илк бор майдонга тушганига қарамай, катта салоҳият ва маҳоратга эканини намойиш қилди.

Нуфузли манбалардан бири - https://le11hdf.fr сайти журналисти  Энцо Пайло Ҳусановнинг ўйинини қуйидаги таҳлил қилди.

- “Ланс” тушиб қолган зулмат ичра ягона учқун пайдо бўлди. Бу Абдуқодир Ҳусанов. Факундо Медина ва Массадио Хайдаранинг йўқлиги туфайли ўйинда қатнаш имконига эга бўлган 19 ёшли ўзбек футболчиси жойи асосий таркибда эканини кўрсатиб қўйди.

Қандай қилиб?

Абдуқодир Ҳусанов учрашув аввалидан бошлаб, содда ва оддий, лекин жуда самарали ўйин намойиш қилди. Статистикага кўра, икки марта узоқ масофадан хавфли зарба йўллади. Уч маротаба узоқдан қулай пас берди.  Тўрт марта мураккаб вазиятдан совуққонлик билан чиқиб кетди.

Ҳусанов яккама-якка курашларда уч бор рақибидан устунлик қилди. Фақат Мачадо билан бир-бирини яхши тушунмагани боис бир марта кичик хатога йўл қўйди холос.

72-дақиқада Анди Диуфга жойини бўшатиб берган Абдуқодир Ҳусановга “Болларт” стадиони олқиш билан кузатиб қўйди, - деб ёзди Энцо Пайло.

Яна бир нуфузли сайт - https://www.lensois.com журналисти Элоиза Де Местер “Ланс” –“Мец” учрашувида мезбонлар таркибидаги энг яхши ва энг ёмон ўйинчиларни аниқлади.

- Бу “Ланс” яна бир ёки икки бўлим тўп тепиши мумкин эди, бироқ шунда ҳам рақиб дарвозасини топа олмасди. “Мец”га қарши тўқнаш келган жамоа яна қоқилди. “Ланс” 31 та зарба йўллади. Лекин рақиб иккита зарбадан бирини голга айлантирди. Бу жараёнда битта қониқарли ҳодиса ва жуда кўп хатоларни кўриш мумкин.

Энг яхши футболчи:

Абдуқодир Ҳусанов – ёш ўзбек футболчисининг ажойиб дебюти. “Ланс”нинг бошланғич таркибида майдонга тушиб келган уч нафар марказий ҳимоячи энди жойидан хавотир олиши керак. Ўзбек ҳимоячиси чап томондан келган барча ҳужумларни бартараф этди. Курашларга ўз вақтида қўшилди, олдинга ўйнади ва бехато жой танлади. 84 марта тўпга тегинди, пасларининг 92 фоизи жамоадошларига аниқ етиб бор. Биз Абуқодир Ҳусановни яна бошланғич таркибда кутамиз.

Ишончни оқламаган ўйинчилар:

Эдриан Томассон ўйинга ҳеч қандай таъсир ўтказа олгани йўқ. Жуда секин ва оғир ҳаракат қилди. Бор-йўқлиги билинмади.

Салис Абдул Самед ўйинга қўшила олмади. Кўпинчи тўпни ортга, ҳимоячиларга узатиш билан кифояланди. Юқоридан келган тўп учун курашда рақибларга имкониятни бой берди.

Жонатан Градит “Мец” билан ўйинда ўзига ўхшамади. Тўпни кўп йўқотди. Кутилган ўйинни намойиш қилмади, - деб ёзди Элоиза Де Местер.

B9735101361Z.1_20230916200201_000+GU8NF6JNF.2-0

"Ланс" Франция чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 24 сентябрь куни ўз майдонида "Тулуза" футболчиларига қарши ўтказади.

Унгача лансликлар 20 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида биринчи тур ўйинида Испаниянинг "Севилья" жамоаси меҳмони бўлади. 

Россия футболининг энг ёрқин юлдузлари энди Файзуллаевга мухлислик қиладиган бўлди

Файзуллаев нега табрикни қабул қилмади?

ЦСКА бош мураббийи Аббосбек Файзуллаев ҳақида нималар деди?

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!