Зарбаси зўрлар ёхуд уларнинг ҳеч бири “Пахтакор” футболчисидек тўрни тешиб қўёлмаган!

Футболда ноёб истеъдодлар кўп. Бироқ улар орасида ўта кучли зарба эга чарм тўп усталари камдан кам топилади. Аввал ҳам кучли зарба эгалари бўлган, бироқ у даврларда зарба кучини аниқ ўлчай оладиган технологиялар ривожланмаган эди.

Sports.uz мухлислар эътиборига энг кучли зарбага эга саккиз футболчи ҳақида маълумот беради.  

8-ўрин. Дэвид Бекхэм - 157 км/с

Англиялик футболчи жарима зарбалари билан мухлислар эътиборини қозонган. Бундан ташқари, у ўйин давомида турли масофалардан аниқ зарба йўллай олган. Тўпнинг траекторияси ҳам ўзгача йўналиш оларди.

Бекхэм “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган даврда энг кучли зарбасини “Челси” дарвозаси томон йўллаган эди. 1997 йилги учрашувда Дэвид тепган тўп соатига 157 километр тезликда учиб, дарвозанинг юқори қисмидан тўрга тушган.

unnamed (2)

7-ўрин. Дэвид Херст - 183.4 км/с

Бу футболчини ҳозирги авлод деярли танимайди. Херстнинг ўзи ҳам эсда қоларли голлари билан мақтана олмайди. Ҳатто унинг энг кучли зарбаси ҳам рақиб дарвозаси тўридан жой олмаган.  “Шеффилд Уэнстдей” футболисининг 1996 йили “Арсенал”га қарши ўйинда берган зарбаси соатига 183,4 километр тезликда бориб, дарвоза тўсинини титратиб юборган холос. Лекин бунчалар кучли зарба бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

David-Hirst-Sheff-Wed-2-800x489

6-ўрин. Криштиану Роналду – 185 км/с

Роналду 2010 йили “Реал Сарагоса” майдонида бўлган учрашувда фаолиятидаги энг кучли зарбасини йўллаган. Жарима нуқтасидан соатига 185 километр тезликда келаётган зарбани рақиб дарвозабони  қайтара олмади. “Реал” ғалаба қозонди.

Cristiano-Ronaldo-Real-Madrid-Free-Kick

5-ўрин. Стивен Рид - 189 км/с

“Блэкберн Роверс” ҳимоячиси Стивен Рид машҳурлар қаторига кирмаса-да, бир зарба билан номини тарихга муҳрлаб қўйган. 2005 йилги мавсумда у “Уиган” дарвозасига 25 метрдан даҳшатли зарба йўллади. Тезлиги соатига 189 километрни ташкил қилган тўп рақиб дарвозасига тушди.

red

4-ўрин. Роберто Карлос - 198 км/с

Роберто Карлоснинг узоқ масофадан урган голлари жуда кўп. Лекин 1997 йили ўртоқлик учрашувида Бразилия терма жамоаси сафида Франция дарвозасига йўлланган зарбаси жуда ғалати траектория касб этди. Зарбани тадқиқ қилган мутахассислар тўп нега бу тарзда учганини тушинтириб беролмади. Карлоснинг ўзи ҳам буни қандай уддалаганини билмади. Ўша зарбанинг тезлиги соатига 198 километрни ташкил қилди.

r.carlos_1

3-ўрин. Лукас Подольски - 202 км/с

Лукас Подольски Роберто Карлоснинг рекордини 2010 йилги жаҳон чемпионатида янгилади. Германиялик ҳужумчининг Австралия дарвозасига 15 метрдан йўллаган тўпининг тезлиги соатига 202 километрни ташкил қилди.

lukaspodolski-cropped_qbhe3n6t4tli14dm216c4hisf

2-ўрин. Ронни Эберсон - 210.8 км/с

2006 йили “Спортинг” ва “Навал” ўртасидаги учрашувда Ронни Эберсон жарима зарбасини шундай куч билан тепдики, тўп тезлиги соатига 210.8 километрга етди. Лекин бу чегара эмас экан.

brazilec__ronni_eberson

1-ўрин. Халк - 214 км/с

Одил Аҳмедов билан “Шанхай СИПГ” таркибида Хитой чемпиони бўлган футболчи 2011 йили “Порту” тарихига кирган эди. УЕФА Чемпионлар лигасида “Шахтёр”га қарши ўтказилган баҳсда Халк берган зарба сотига 214 километр тезликда дарвоза тўридан жой олди. Бу рекорд ҳали янгилангани йўқ.

halk-v-molodosti-v-portu

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Пахтакор” таркибида порлаган Геннадий Красницкийнинг ҳам замбарак зарбаси бор эди. Бироқ, у даврларда зарба тезлигини ўлчаш учун техникалар бўлмаган ва бундай урф ҳам йўқ эди.

1963 йилда Геннадий Красницкий собиқ Иттифоқ клублари терма жамоаси сафида Жанубий Америка бўйлаб турнега чиқади. Перунинг “Спортинг Кристал” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда дарвазадан 20 метр узоқликда жарима  зарбаси белгиланади.

Тўпга Красницкий яқинлашади. Зарба берилгач, ҳеч ким нима бўлганини англамайди. Тўп тўғри дарвозага борган, лекин тўрнинг орқа томонида тўхтаган эди. Ҳакам гап нимада эканини дарҳол англайди ва дарвозани назаридан ўтказади. Тўп дарвоза тўрини тешиб ўтганди. Гол инобатга олинади.

Эртаси куни ҳакамнинг қарори тўғри экани тасдиқланди. Фотомухбирлардан бири гол бўлган вазиятни муҳрлаган эди. Суратда тўп дарвоза устунинг ички томонидан ўтиб, тўрни йиртаётган палла яққол кўриниб турарди.

кр

Кейинроқ Геннадий Красницкий Грециядаги халқаро учрашувда ҳам бир зарба билан дарвза тўрини йиртиб юборгани тарихга муҳрланган.

Шомуродов Мбаппе ва Неймарга қарши ўйнайди ёхуд “Женоа” лагеридан янгиликлар

Шомуродов трансферини муҳокама қила бошлашди!

“Женоа”: Бу ҳужумчи ўзимизда қолиши керак!

Шомуродов қайси топ-клубга ўтмоқчилигини айтди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/07/2021 20:37
К,у'к,он у'йинчиси х,ам машал билан у'йинда ту'рни тешворди х,атто буни дарвозабон х,ам сезмай к,олди